Туркия армияси сафидан минглаб аскарлар чиқариб юборилди
(last modified Sun, 26 Dec 2021 08:31:15 GMT )
декабр 26, 2021 13:31 Asia/Tashkent
  • Туркия армияси сафидан минглаб аскарлар чиқариб юборилди
    Туркия армияси сафидан минглаб аскарлар чиқариб юборилди

Туркия Мудофаа вазирлиги бу мамлакат армиясининг 24 минг 256 нафар ходимини Фатҳуллоҳ Гулен гуруҳига аъзоликда айбланиб, ишдан бўшатилганини маълум қилди.

Анадолий ахборот сайтининг хабар қилишича  Туркия Мудофа вазирлиги шунингдкек FETÖ ё ўзи Фатҳуллоҳ Гулен гуруҳига қарши курш учун   150 генерал ва  10 минг 528  зобитларини ишдан олган.

Бу вазирлик ўз баёнотида  мамлакат миллий хавфсизликига таҳдид солаётган АҚШда яшайдиган Фатҳуллоҳ Гулен гуруҳи,  Туркиянинг Курдистон ишчилар партияси ва  Курд   PKK/YPG нинг курд халқ мудофаа бўлинмаларига  қарши курашни давом эттиришини эълон қилди.

Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар ҳам  2016-йил  15-июл кунидаги қонли давлат тўнтаришидан кейин  Фатҳуллоҳ Гулен гуруҳининг 9 минг 360 нафар аъзоларини ишдан бўшатилиши ҳақидаги қарорни чиқариб имзолаганди ва бу мамлакат армиясининг  1 минг 185 нафарга яқин аъзоси эса тергов ва жингоий жавобгарликка  тортилганди.

Туркия ҳукумати эса  2016-йил 15-июлидаги давлат  тўнтаришини Фатҳуллоҳ Гуленнинг тарафдорлари унинг буйруғи билан амалга оширилганини иддао қилмоқда.