Россия дипломати: Афғонистондаги террорчи гуруҳлар Россия ва Марказий Осиёга таҳдид солмоқда
(last modified Thu, 30 Dec 2021 07:30:57 GMT )
декабр 30, 2021 12:30 Asia/Tashkent
  • Россия дипломати: Афғонистондаги террорчи гуруҳлар Россия ва Марказий Осиёга таҳдид солмоқда
    Россия дипломати: Афғонистондаги террорчи гуруҳлар Россия ва Марказий Осиёга таҳдид солмоқда

Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Афғонистонда жойлашган террорчи гуруҳлар Россия ва Марказий Осиё мамлакталари учун катта хавф туғдириши мумкин деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишча, кеча Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Олег Сиромолотов ўз сўзларида,  Афғонистонда хусусан бу мамлакатнинг Марказий Осиё билан чегара минатқаларида  террорчи гуруҳлар айниқса ИШИД ва Ал-қлида террорчиларининг ҳаракталари қўшни мамлакталар ва бутун минатқа давлатларини хавотирга солмоқда деб изоҳлади.

Россия дипломатларига кўра, Афғонистонда Толибон ҳокимиятни эгалаганидан кейин бу мамлакат хавфсизлик вазияти янада ёмонлашган.

 Афғонистон ҳокимиятини Толибон томонидан  эгаллаб олинган 15 август кунидан бери,  ИШИД террорчи гуруҳи бу мамлакатинг турли минтақаларида фаоллашган ва бир қанча терактлар уюштирган.

Сўнги йилларда ИШИД террорчилик гуруҳи  ўз таъсри доирасини кенгайтириб фаолиятини бошқа давлатлар жумладан Афғонистон ва Покистонда кучайтирган.