Толибон ҳаракати 100 минг аскардан иборат армия тузмоқчи
Афғонистоннинг собиқ ҳукумати армиясининг қулаганидан бир неча ой ўтгач, Толибон муваққат ҳукумати мамлакатининг янги армиясини пайдо бўлганини эълон қилмоқда.
Толибон муваққат ҳукумати Мудофаа вазрлиги, мамлакатда юз минглик армия тузиш қарорига келдик деб маълум қилди.
Бу вазирлик наттоғи Иноятуллоҳ Хоразмий, янги армия тузиш ишлари 80 фоизга бажарилган ва Толибон кучлари биринчи бўлиб бу армияси қўшилишади деб изоҳлади.
Толибон муваққат ҳукумати Мудофаа вазирлиги мткокоига кўра янг армияни шакллантириш учун 20 кишидан иборат қўмита тузилган ва қўмита якуний қарор устида ишламоқда.
Толибон мудофаа вазирлиги наттоғи шунингдек ушбу қўмитанинг вазифаси эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда мунтазам ташкилот тайёрлаш ва ташкил этишдир деб аниқлик киритди.
Толибон ҳаракати бир қатор собиқ Мудофаа вазирлиги ходимлари ва аскарлари фаолиятини қайта бошланганини эълон қилди, аммо баъзи собиқ ҳарбийларининг тажрибаси ва билимларидан кўпроқ фойдаланишни хохлашади.
Олдинги ҳукуматдаги Афғонистон хавфсизлик ва мудофаа кучлари сони 352 минг киши эди. Улардан 190 минг нафари армия сафида эди.