Туркия президенти намойишчиларни огоҳлантирди
(last modified Wed, 05 Jan 2022 08:36:18 GMT )
Январ 05, 2022 13:36 Asia/Tashkent
  • Туркия президенти намойишчиларни огоҳлантирди
    Туркия президенти намойишчиларни огоҳлантирди

Туркия Республикаси Президенти мухолиф партияларни намойишлар уюштиришдан огоҳлантирди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мухолифат партияларини, агар уларнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтса, тарафдорлари уларга 2016-йилдаги муваффақияциз давлат тўнтариши ташаббускорларидек муносабатда бўлишлари ҳақида огоҳлантирди.

Туркия президенти ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (АКП) йиғилишидаги нутқида мухолифат партияларининг иқтисодий инқироз туфайли ҳукуматни танқид қилишидан норозилигини билдирди ва мухолифатни демагогик деб атади.

Жорий йил бошида инфляциянинг ошгани эълон қилиниши ортидан кеча сешанба куни лиранинг қиймати яна 4 фоизга тушиб кетди ва 1 доллар 13,5 лирага алмаштирилди.

Туркиянинг янги йилдаги иқтисодий аҳволига оид биринчи ҳисоботга кўра, бу ўлкада инфляция даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоиздан ортиқ ортиб, охирги 19 йилнинг энг юқори даражасига етган.

Турк халқи иқтисодий аҳволнинг ёмонлашишига норозилик сифатида бир неча бор ҳукуматга қарши намойишлар уюштирган.

Ёрлиқ