КХШТ Қозоғистонга тинчликпарвар кучлар юборади
(last modified Thu, 06 Jan 2022 08:04:16 GMT )
Январ 06, 2022 13:04 Asia/Tashkent
  • КХШТ Қозоғистонга тинчликпарвар кучлар юборади
    КХШТ Қозоғистонга тинчликпарвар кучлар юборади

Арманистон Бош вазири Қозоғистонга КХШТ нинг тинчликпарвар кучларини киритилишини маълум қилди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича. бугун Арманистон Бош вазири Никол Пашинян  КХШТнинг тинчликпарвар кучлари  Қозоғистондаги норозилик намойишлар ортидан бу мамлакат кучларига ёрдам бериш учун Қозоғистонга сафарбар этилади деб маълум қилди.

Пашинян ўз сўзларида  тинчликпарвар кучларни қисқа муддатга жойлаштириш тўғрисидаги қарор,  Қосим Жомарт Токаев сўровига жавобан ва Қозоғисттон республикасининг миллий хавфсизлиги ва суверенитетига шу жумладан чет эл аралашуви орқали мавжуд таҳдидни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди деб таъкидлади.

Интерфакс ахборот агентлиги ҳам  МДҲ билан алоқалар ишларидаги Россия парламент қўмитаси раиси Леонид Калашников сўзларига таяниб, тинчликпарвар кучлари " вазият барқарорлашгунича" Қозоғистонда қолишини маълум қилди.

Қозоғистондаги намойишлар келишувлар ва Қосим Жомарт Токаевнинг ўз позийиясини ўзгартирганига қарамай суюлтирилган газ нархи ошишига қарши норозилик тўқнаушвларига айланиб кетди.