НАТО Бош котиби Европа Иттифоқи мудофаа вазирлари билан учрашиб мулоқот қилди
Йенс Стотенберг Европа Иттифоқи мудофаа вазирлари билан учрашганида, хавфсизлик масалалари айниқса Украина чегараси яқинида давом этаётган Россия ҳарбий сафарбарликлар масаласини муҳокама қилди.
НАТО Бош котиби Франциянинг Брест шаҳрида Еропа иттифоқи мудофаа вазирлари билан учрашиб, мен Европа Иттифоқи мудофаа вазирлари НАТО ва Россия кенгашининг кечанги йиғилишдаги ҳисоботи бўйича маълумот бердим. Йиғилишда НАТО иттифоқчилари Россия музокараларини қайта бошлаш ва келаси йиғилишда дастурларни сўраб сураштириш хусусида келиша олдилар деб қўшимча қилди.
У сўзларининг бошқа қисмида, бу муҳим вазиятда НАТО ва Европа Иттифоқининг яқин ҳамкорлик Европа хавфсизлиги учун жуда аҳамиятлидир деб аниқлик киритди.
Бошқа хабарга кўра, Британия ТИВ раҳбари Лиз Трасс тарқатган баёнотида Британия ва иттифоқчиларимиз, Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашда бирдам ва биз Кремль давлатининг таҳдидли ҳатти -ҳаракатларини қатъий қаршимиз деб таъкидлади.
У ўз сўзарида, шубҳасиз юз берадиган нарса Европа тинчлиги ва хавфсизлиги учун муҳим ва ҳаётмий аҳмиятга эга. Россия учун олдинга силжишнинг ягона йўли -кескинликни камайтириш ва мазмунли ва ҳақиқий музокараларда иштирок этишдир деб қўшимч қилди.
Россия ҳам бир неча бор Украина чегараларидаги ҳарбий ҳаракатни оддий бир ҳаракат деб атаган аммо АҚШ ва унинг иттифоқчилари илгаригидек Россиянинг Украина билан чегарасидаги вазиятни кескинлаштиришга уриниб келишмоқда.