Афғонистон собиқ ҳукумати расмийси мамлакатнинг айрим шаҳарларининг қулаши ҳақида муносабат билдирди
Афғонистоннинг собиқ президенти ўринбосари, мамлакатнинг икки шаҳрини Толибон жангариларидан тозаланганини маълум қилди.
Афғонистон собиқ вице-президенти Амруллоҳ Солеҳ Твиттер саҳифасидаги мурожаатида Бодғис вилоятидаги Қодис ва Обкамарий шаҳарларини Толибон жангариларидан тозалангани ва ишларни назоратга олганини ёзди.
Амруллоҳ Солеҳ халққа ёрдам беришга тайёрлигини билдириб Бодғис вилояти билан чегарадош Форёб вилоятидаги сўнги нотинчликларга тўхталиб, Форёб қўзғолони Афғонистонни Толибон жангариларидан қутқариш учун умид ойнаси эканлигини қўшимча қилди.
Толибон гуруҳи ҳозиргача Амруллҳ Солеҳнинг тасдиқламаган ва ёки рад этмаган.
Бошқа томондан Афғонистон собиқ вице -президентинигн Форёб хусусдаги сўзлари Афғонистон ОАВ ларининг Толибон ўртасидаги тўқнашувларни бу вилоят нотинчлилкларининг сабаби сифатида эълон қилгани пайтига тўғри келмоқда.
Тарқатилган хабарларга биноан, Толибоннинг ўзбек миллатига мансуб қўмондониларидан бирини қўлга олинганидан кейин унинг тарафдорлари паштунлар билан тўқнашган.