Афғонистондаги Толибон ҳаракати ишчилари ўз ойликларини вақтида тўланмагани сабаб эътироз билдиришди
АҚШда Афғонистон активларини музлатиб қўйилгани ва санкциялар бу давлат сектори хизматчиларининг ўз ойликларини вақтида олишида кўп муаммоларни келтириб чирагарн.
Афғонистоннинг Тахор вилоятидаги шифокорлар ва тиббиёт ходимлари олий-маошлари олти ойга кечиктиришга қарши вилоят соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий биноси олдида норозилик митинг ўтказишди.
Тахор вилояти соғлиқни сақлаш ходимларининг сўзларига биноан, маошларини ўз вақтида тўланмаслиги, коронавирус пандемияси авж олган бир пайтда шифокорлар ва тиббиёт ходимларининг ишдан кетишига сабаб бўлган.
Шу билан бирга Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги йўл полицияси 7 ойлик кечикиш туфайли ўз вазифаларини бажара олмаганини маълум қилди. Бу давлат маошли ходимлар кўчаларда савдогарлик қилишни ўз оила-аъзоларининг асосий эҳтиёжларини қондиришнинг ягона йўли деб билишади.
Ғазни вилоятидан тарқатилган хабарларга кўра, бу вилоят ҳокими вилоятдаги ҳукумат амалдорлари, жумладан ўқитувчилар ва хавфсизлик ходимлари норозиликига жавобан бюджетни тасдиқлашнинг кечишини Толибон ҳукумати ўтмишда маош тўлай олмаганига сабаб сифатида таърифлаган.
Ғазни ўқитувчиларининг айтишларича жамиятнинг бу қатлами ойликлар кечиктириб қолгани учун бошқалардан қарз олишга мажбур бўлган.