Толибон АҚШ томонидан Афғонистон активларни музлатиб қўйилганини қоралади
(last modified Wed, 19 Jan 2022 10:28:28 GMT )
Январ 19, 2022 15:28 Asia/Tashkent
  • Толибон АҚШ томонидан Афғонистон активларни музлатиб қўйилганини қоралади
    Толибон АҚШ томонидан Афғонистон активларни музлатиб қўйилганини қоралади

Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати раиси АҚШни Афғонистон активларини музлатиб қўйилганлигини танқид қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати раиси Мулло Муҳаммад Ҳасан Охунд,  " Афғонистон иқтисоди" номли йиғилишда  АҚШ томонидан Афғонистон активларни музлатиб қўйилгани мамлакат иқтисод инқирозининг асосий сабабадир деб таъкидлади.

Мулло Муҳаммад Ҳасан Охунд шунингдек   мамлакат иқтисодий муаммоларга ечим топишни таъкидлаб, қисқа муддатли инсонпарварлик ёрдами Афғонистондаги иқтисодий инқирозининг асосий ечими эмас, бироқ мамлакатга қраши санкциялар бекор қилиниши ва Афғонистон Маркзий банки активлари озод этилиши керак деб изоҳлади.

Йиғилишда Толибон муваққат ҳукумати  ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутаққий  Афғонистон Марказий ҳукумати активларини озод этилишини таъкидлаб,  ундан кейин  Афғонистон турли мамлакатларининг рақобат майдони ўрнига иқтисодий соҳада тушуниш маркази ва боғловчи нуқта бўлади деб эълон қилди.

Афғонистоннинг оғир иқтисодий вазиятда  АҚШ бу мамлакат халқининг  10 миллиард долларга яқин активларини музлатиб қўйди.

 

Ёрлиқ