Толибон ҳаракати: Ослодаги музокаралар Афғонистон вазиятини ўзгартиради
Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби Толибон делегациясини Норвегияда Европа вакиллари билан музокралари Афғонистан вазиятини ўзгартириши мумкин деб таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, чоршанба куни Толибон наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид Афғонистонда Толибон ҳокимият теппасига келганидан кейин бу гуруҳнинг Европадаги Ғарб билан расмий музокаралари урушдан вайрон бўлган бу мамлакат вазиятини ўзгартиишга сабаб бўлади деб таъкидлади.
Толибон матбуот котиби шунингдек бу гуруҳ Афғонистонаги уруш ва можароларин олдини олиб мамлакатда бақарорликнии ўрнатишга интилмоқда дпеб иддао қилди.
Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати Ғарб давлатлари талабаларни қондириш учун қадамлар ташламоқда ва барча давлатар жумладан Европа давлатлари ва умуман Ғарб билан дипломатия йўли асосида алоқаларни кенгайтиришга умид қилмоқда деб айтди Забеҳулоҳ Мужоҳид.
Эслатиб ўтамиз кеча Толибон муваққат давлати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутаққий бошчилигидаги бу ҳукумат делегаияси Норвегия пойтахти Осло шаҳрига бордилар.