АҚШ Россия билан зиддият шароитида ядровий машғулот ўтказмоқда
(last modified Mon, 31 Jan 2022 05:49:59 GMT )
Январ 31, 2022 10:49 Asia/Tashkent
  • АҚШ Россия билан зиддият шароитида ядровий машғулот ўтказмоқда
    АҚШ Россия билан зиддият шароитида ядровий машғулот ўтказмоқда

АҚШ стратегик қўмондонлиги ядро урушига тайёрлигини синаб кўриш мақсадида “Глобал момақалдироқ” деб номланган машғулотни бошлади.

Спутник хабарига кўра, АҚШ ядровий арсеналини ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ барча нарсаларни назорат қилувчи АҚШ стратегик қўмондонлиги ядро урушида қатнашишга тайёрлигини синаб кўриш учун машғулотлар ишлаб чиқди.

“Глобал момақалдироқ” машғулотлари олдиндан режалаштирилган бўлса-да, бу АҚШ Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги гумонидан доимо хавотирда бўлган ва Москвага қарши жавоб вариантларини кўриб чиқаётганини билдирган бир пайтда ўтказилмоқда.

Сўнгги “Глобал момақалдироқ” машғулотлари 2021-йил апрел ойида бўлиб ўтган ва Қўшма Штатлар Россия билан тахминий қарама-қаршиликда ядровий қуролдан тўхтатувчи восита сифатида фойдаланиш ссенарийсидан фойдаланган.

Бироқ, бу йил "Глобал момақалдироқ" машғулотлари Хитой билан тахминий ядровий можарога қаратилган. Машғулотлар атом бомбалари ва ҳаттоки ракеталарни ҳам ўз ичига олмайди. Бунинг ўрнига АҚШ стратегик қўмондонлиги ядровий қўмондонлик ва назорат тармоқларини текширади, ўтган йилги янгиликларни олдинги тактикаларга киритади ва ядро уруши режасига мувофиқ қарорларни синовдан ўтказади.