Жонсон: Путин Европа хавфсизлик харитасини ўзгартирмоқчи
Сешанба куни Украина президенти билан учрашув чоғида Британия бош вазири Путин Европанинг хавфсизлик харитасини ўзгартириб, янги таъсир доираларини яратишга уринаётганини даъво қилди.
Қўшма Штатлар НАТОдаги иттифоқчилари ва Украинанинг ғарбпараст ҳукумати билан биргаликда Россияни Украинага бостириб киришда айблади. Россия эса Ғарбнинг Москва Украинага бостириб кириш ниятида экани ҳақидаги айбловларини рад этиб, АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчиларини кескинликни атайлаб кучайтираётганликда айблади.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон сешанба куни Россиянинг Украинага ҳужуми Россия ва бутун дунё учун гуманитар, сиёсий ва ҳарбий ҳалокат билан якунланади, деди.
Бу ҳақда у Киевда Украина президенти Владимир Зелениский иштирокидаги матбуот анжуманида айтиб ўтди: “Россия президенти Украина халқини нишонга олиш орқали Ғарбни Берлин девори қулагандан кейин яратилган янги хавфсизлик тузилмасини демонтаж қилишга мажбурламоқчи”.
“Ачинарли ҳақиқат шуки, Россия қўшинлари Украина чегарасида тўпланмоқда.", деди у.
Душанба куни Британия ҳукумати, шунингдек, Украинани эҳтимолий босқиндан ҳимоя қилиш учун Украинага танкларга қарши қуроллар юбораётганини эълон қилди.