август 25, 2022 10:27 Asia/Tashkent
  • Британия Украинага янги ёрдамларида 200 та дрон ва кўп миқдордаги ўқ-дорилар топширади
    Британия Украинага янги ёрдамларида 200 та дрон ва кўп миқдордаги ўқ-дорилар топширади

Британия Бош вазири Киев шаҳрида Украина президенти билан суҳбатида Киевга кўпроқ ҳарбий ёрдам , жумладан 200 та учувчисиз самолётлар топширишга ваъда қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия армияси Украина билан урушдаги вазиятни назорат қилаётган бир пайтда, кеча Британия муваққат Бош вазири  Борис Жонсон  Киевда мамлакат мустақиллиги куни муносабати билан Украина президенти Влодомир Зеленский билан учрашиб кўпроқ ҳарбий ёрдам беришга ваъда берди.

Борис Жонсон идораси ўз баёнотида  54 миллион фунт стерлинг  (63,5 миллион доллар) миқдордаги пакет Украина ҳарбийларига Россия кучларини яхшироқ узатиш ва нишонга олишга ёрдам бериш учун  200 та дрон ва ўқ-доирларни ўз ичига олади деб эълон қилди.

Жонсон ўз Твиттер саҳифасида Британия украиналик дўстлари билан туришда давом этади. Мен Урраина бу урушда ғалаба қозонишига ишонаман деб қўшимча қилди.

АҚШ президенти Жо Байден кеча ҳам Украинага қарийб уч миллирад долларлик ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилиб, бу Вашингтон давлатининг ҳозиргача бўлган энг катта мажбурияти эканини маълум қилди.

Ёрлиқ