Украина ҳукумати мамлакат атрофида рус ҳарбийлари сонини ошиб бораётганини даъво қилмоқда
Украина мудофаа вазири мамлакат атрофида Россия қўшинлари сонини ошиб бораётгани ҳақида янги иддао қилди.
Кеча Украина мудофаа вазири Алексей Резников, Украина чегараси яқинида жойлашган Россия қўшинлари сони 149 мингга етгганини таъкидлади.
Шунингдек Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров кеча Греция ташқи ишлар вазири Никос Дендиас билан қўшма матбуот конфернециясида Евопада Хавфсислик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Украина қўшинлари томонидан Донбасс можаро минтақаисни ўққа тутилгани ҳақида сукут сақлаганини танқид қилди.
Бошқа хабарга кўра, кеча АҚШ миллий хавфсизик бўйича маслаҳатчисининг кибер масалаларга оид ўринбосари ҳам: биз Россия ҳукумати Украина банкларига қарши сўнгги пайтларда кенг тарқалган киберҳужумлар учун жавобгар деб ҳисоблаймиз дея айтди.
БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ҳам кеча Германиядаги Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтган хавфсизлик конференциянинг очилиши маросимдаги нутқида Украина инқирози юзасидан қуролли можаро келиб чиқиши тўғрисида хавотир билдириб, Украина инқирози бўйича келишмовчиликлар тинч йўл билан ҳал этилиши ва дунёдаги барқарорликка таҳдид солмаслиги кераклигини маълум қилди.