феврал 21, 2022 16:00 Asia/Tashkent
  • Ашраф Ғанининг Афғонистонга қайтиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
    Ашраф Ғанининг Афғонистонга қайтиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Афғонистон собиқ ҳукуматининг собиқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси сўзлаган нутқида Ашраф Ғанининг Афғонистонга қайтиши ҳақидаги хабарларни асоссиз дея атади.

Афғонистон собиқ ҳукуматининг собиқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб ўз сўзарида Ашраф Ғаниннг мамлакатга қайтиши ҳақидаги хабаршарни миш-миш дея атади.

Ашраф Ғанининг Кобулга қайтиши ҳақидаги хабарлар асоссиз. Ғани ҳар доим барча афғонлар учун мустаҳкам тинчликка ишонган ва унга содиқдир деб иддао қилди Муҳиб.

Бу баёнотлар  Ашраф Ғанининг укаси - Ҳешмат Ғани Аҳмадзайнинг Афғонистон собиқ презиентининг қайтиши учун йўл очиш устида ишлаётгани пайтига тўғри келмоқда.

Эсатиб ўтамиз, Афғонистон собиқ президенти ҳозирда БАА пойхахти Абудабида яшайди.

Толибон гуруҳининг муваққат ҳукумати  бош вазир ўринбосари Абдулсалом Ҳанафий жума куни Ашраф Ғанининг Афғонистонга қайтиши эҳтимолини айтганди.

Ашраф Ғанининг ўзи ҳозиргача бу хусусда изоҳ бермаган.

 

Ёрлиқ