Россиянинг Украинага қарши урушининг биринчи кунида 137 киши ҳалок бўлган
Украина президенти Россиянинг бу мамлакатга қраши ҳужумларининг биринчи кунида 137 нафар ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Ўтган душанба куни Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатларини Москванинг хавфсизлик хавотирларига эътибор бемаётганини танқид қилиб, Москва Донбасдаги Донецк ва Луганск мустақиллигини тан олишини эълон қилди.
Кеча ҳам Путин телевидения орқали чиқишида Россия Украинани қуролсизлантириш учун Донбассда махсус ҳарбий операция ўтказаётгани ва унинг ҳудудини босиб олиш нияти йўқлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамизз Украина шарқидаги Донбаснинг Донецк ва Луганкск вилоятлари руслар яшовчи бир қанча тумналардан иборат бўлиб, 2014- йилда Украинада ҳукумат алмашганидан сўнг бир томонлама равишда Киев ҳукуматидан мустақиллик эълон қилганди.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг Украинага қарши кенг қамровли урушини бошланганидан бери 137 киши ҳалок бўлгани ва 306 киши жароҳатланганини хабар қилди.