Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (6)
(last modified Sat, 26 Feb 2022 10:56:55 GMT )
феврал 26, 2022 15:56 Asia/Tashkent
  • Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (6)
    Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (6)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведов, Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий амалиётлари Россия президенти Владимир Путин эълон қилган натижалари ҳосил бўлганига қадар давом этишини таъкидлади.

* Россия Мудофаа вазирлиги ҳам Россия ҳужумларида украиналик тинч аҳоли нишонга олинаётгани тўғрисидаги иддаоларига жавобан рус қўшинлари  Украинадаги тинч аҳоли яшайдиган шаҳар ва  минтақаларни нишонга олгани йўқ ва тинч аҳоли жонини асраш учун барча чоралар кўрилмоқда деб маълум қилди.

* Вашингтон пост ҳам  АҚШ ва Украина расмийлари сўзларидан иқтибос келтириб, АҚШ ҳукумати Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Россия кучлари томонидан ҳибсга  олиниши ёки ўлдиришининг олдини олиш учун Киевда унга ёрдам беришга тайёр деб ёзди.

* БМТ ҳам Украинанинг айрим ҳудудларида ёқилғи, пул ва тиббий асбоб-ускуналар камайиб бораётганини баҳона қилиб, 5 миллионга яқин одам мамлакатни тарк этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

* Польша ички ишлар вазири ҳам  Украинанинг  100 минг фуқаролари Польша ҳудудига кирганини хабар қилди.

* Ройтерз ахборот агенлиги ҳам Чехия давлати  Украинага 8,6 миллион долларлик қурол-яроқ ва ўқ-дориларни жўнаишга рози бўлди деб маълумот берди.

*Ал-Жазира телеканалининг Украина Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар қилишича. сўнгги 3 кун давомидаги жангларда 193 киши тинч аҳоли ҳалок  бўлгагн деб аниқлик киртди.

* Россия Қора денгиз флоти Мар оролини босиб олиш чоғида  таслим бўлган  80 нафар украиналик аскарларни Қримга юборилганини эълон қилди. Украина матбуоти  ва расмийлар ҳам кеча  Қора денгиздаги Мар оролида жойланган кучлар Россия ҳарбий-денгиз кучларга таслим бўлишдан бош тортгани ва ҳужумда ҳалок бўлганини билдирганди. Бироқ Россия Мудофаа вазирлигига алоқадор ОАВ кеча оролда ҳеч қандай тўқнашув бўлмагани ва Украина қўшинлари таслим бўлгани ҳақида тасвирлар тарқатди.

*Эронниннг Украинадаги элчиси  бу мамлакатда истиқомат қилувчи Эрон фурқароларнинг  чиқишини осонлаштиришга тўхталиб, Эрон фуқароларини Украинани тарк этиши учун шароит муҳайё этилгании таъкидлади.

 

Ёрлиқ