Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари(9)+(видео)
(last modified Sun, 27 Feb 2022 11:00:22 GMT )
феврал 27, 2022 16:00 Asia/Tashkent
  • Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари(9)
    Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари(9)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия президенти Владимир Путин  бугун Россия махсус кучлари куни муносабати билан йўллаган табрикномасида Россия қўшинлари Донбасс вилояти аҳолисини  қўллаб -қувватлаш мақсадида Украинадаги ҳарбий амалиётларда қатнашмоқда деб таъкидлади.  Путин мурожаатининг бошқа қисмида, Россия махсус кучлари  ҳардоим мамлакат ва унинг халқини ҳимоя қилиш ҳамда Россия миллий манфаатларини таъминаш бўйича ўз ҳарбий бурчини малакали бажаради деб қўшимча қилди.

* АҚШ президенти Жо Байден эса Дональд Трампнинг киноя оҳангидаги сўзларига жавоб берар экан, мен Трампнинг Путинни даҳо деганидан ажабланмайман зеро худди Трамп ўзини даҳо сифатида атаганида шунчалик ишонаман деб киноя қилди. Жо Байден  Россияга қарши янги санкциялар аввалгиларининг ҳеч бирига ўхшамаслигини таъкидлаб, дарҳол таъсир қиладиган санкциялар йўқ. Бу санкциялар тарихдаги энг кенг қамровли санциялар, иқтисодий ва сиёсий санкциялардир деб иддао қилди.

 

* Британия ТИВ раҳбари Лиз Трос ҳам  Россияни  Украинада кескинликларни олдини олишга чақириб,  Путин ҳозир амалиётларни тўхтатмаса тўқнашувлар, Болтиқ бўйи мамлакатлар, Польша ва Молдовияга ҳам тарқалиши мумкин деб қайд этди. У сўзларининг бошқа қисмида Россия ва Украина ўз музокараларига ҳам тўхталиб, агар руслар музокараларга жиддий ёндошса, Украинадан ўз кучларини олиб чиқиб кетишлари керак. Украинада юз бераётган ҳозирги вазият ва воқеалар Путин даврасини тугаши бўлиши мумкин деб изоҳлади.

*Кремль саройи наттоғи Дмитрий Песков ҳам  Украина ва Россия музокаралар жараёнида Москва ҳукуматининг Украинага қарши  ҳужумлар тўхтамаслиги ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.

У  Украинани Россия билан музокараларини Белорусда ўтказишдан бош тортганини баён этар экан,  олдин Украина томони  Белорусининг Гомел шаҳрини музокараларнинг жойи сифатида танлаганини ҳам эслатди.

* Белорус президенти  ҳам  Украинада яшайдиган беларусларга нисбатан " босим ва таъқиб" Минск даврини Украинага қарши махсус операциялар ўтказишга яқинаштириши билан таҳдид қилди.

* Россия Мудофаа вазирлигига тегишли телеканал  Иваново-Франковск ҳарбий аэропортида Украина армияснинг йўқ қилинган МИГ-29 русумли самолётлари суратларини тарқатди.

 

Ёрлиқ