Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (10)
(last modified Mon, 28 Feb 2022 06:32:35 GMT )
феврал 28, 2022 11:32 Asia/Tashkent
  • Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (10)
    Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (10)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Украина ОАВ лари  Россия армияси энлидикда Новая Каховка шаҳарини ўз назоратига олганини хабар қилди.

* Украина Мудофаа вазирлиги ҳам Россия қўшинларининг Киев шимолидаги Ибрин шаҳрини назорат остига олишга уриниши мағлубиятга учрганини маълум қилди.

* Кеча Россия Мудофаа вазирлиги  Украинада асирга олинган рус аскарларини қийноққа солингани ва рус аскарларига таслим бўлган украиналик аскарларга қандай муносабатда бўлгани ҳақида ҳам хабар қилди. Россия Мудофаа вазирлиги  шунингдек  Украина армиясини  тақиқланга қуроллардан фойдаланганликда айблади.

* Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан музокаралар хусусидаги сўзларида  мен  музокараларда натижага эришишга унчалик ишонмайман лекин биз бир синаб кўришимиз керак деб айтди.

* УкраинаТИВ раҳбари Дмитро Колба ҳам пресс-конференция чоғида, Украинага қурол борган барча давлатларга миннатдорчилик билдирамиз ва кўпроқ қурол-яроқ жўнатишларини сўраймиз деб таъкидлади. У ўз сўзларида  ўтган 4 кун давомида,  Украина инфратузилмасининг катта қисмини вайрон бўлганини қўшимча қилди.

* НАТО ташкилоти Россияга қарши душманона позициясида  яқин келажакда Украинага ҳаво ва танкларга қарши мудофаа тизимларини юборишини маълум қилди.

*Кеча Европа комиссияси раиси Урсула фан Дер Лайн ҳам Европа ҳаво ҳудудлари Россия самолётлари учун ёпилганини эълон қилди.. Унга кўра,  Европа Иттифоқида шунингдек Россиянинг " Спутник" ва " РИА Новости" ахборот агентликлари фаолияти ҳам тўхтатилган.

* ФИФА-Халқаро футбол федерацияси ҳам халқаро ўйинларда Россия мадҳияси ва байроғидан фойдаланишни тақиқлади.

 

Ёрлиқ