Европа Иттифоқининг 8 аъзоси Украинани бу Иттифоққа аъзо бўлишини қўллаб -қувватлади
Европа Иттифоқининг 8 аъзоси Украина республикасини бу Иттифоққа қўшилишини тезлаштиришга чақирдилар.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Европа Иттифоқига аъзо 8 мамлакат раҳбарлари тарқатган қўшма баёнотларида, Украинани бу Иттифоқига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаб, Иттифоқни зудлик билан Украинага номзод мақомини беришга ва Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокаралрни бошлашга чақиришди.
Хабарга асосан, Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолик аризаси ортидан Эстония, Болгария,, Чехия, Латвия, Литва, Польша, Словакия ва Словения раҳбарлари аризани қўллаб-қувватлаган.
Баёнотда " биз Украина Европа Иттифоқига зудлик билан қўшилиш жараёнига лойиқ эканлигига қатъий ишонамиз, деб келтирилган.
Киев ва Москва ўртасида Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти бўйича кескинлик давом этар экан, Украина президенти Владимир Зеленский кеча мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича расмий аризани имзолади.
Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи расмийлари сўнгги кунларда Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий амалиётини қоралаб, Киевга сиёсий ёрдам кўрсатиб, қурол-яроқ жўнатган, жумладан Москвага қарши санкциялар жорий этган.
Кеча Россия Мудофаа вазирлиги Ғарб давлатлари сўнгги кунларда кўпайган Украинага қурол -яроқ юборишдан огоҳлантирганди.