Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (12)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Украина ИИВ раҳбари маслаҳатчиси Вадим Денисенко бу мамлакат телевидения орқали чиқишида Россия қўшинлари Украина жанубидаги Херсон шаҳрига бостириб кирган, аммо Украина армияси илгаригидек шаҳар ҳокимияти биносини назорат қилмоқда деб айтди.
* Украина қуролли кучлари қўмондони Россиянинг Украинада бошлаган авваоли 4 кун ҳарбий операцияларидан буён рус ҳарбийларидан 5300 нафарини ҳалок бўлганини маълум қилди.
* Украина Мудофаа вазирлиги ҳам Россия армияси ҳаво ҳужуми бўлинмаси 11-бригадаси қўмондони Зиварский минтақаисда ўлдирилгани ва Россия армиясиниг 36-бригадаси штаб бошлиғи ҳам бу ҳудуддаги ҳарбий амалиётларда ўлдирилганини иддао қилди.
* Кеча Польша президенти Андрей Дуда ҳарбий базасида НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ёнида сўзлагаг гутқида, Польша самолётлари юборилади-ми деган саволга жавобан биз самолётларни жўнатмаймиз чунки бу тўқнашувларга ҳарибй аралашув ҳисобланади деб айтди.
* Украина президенти Владимир Зеленский кеча Россия ОАВлари орқали ҳам тарқатилган АҚШнинг СИ ЭН ЭН телеканалига берган интервьюсида, Россия президенти Владимир Путин билан музокара столига ўттиришга тайёрлигини билдирди.
* Россия президенти Владимир Путин кеча Венесуэлла президенти Николас Мадуро билан телефон орқали суҳбатида Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари мақсадини Донбасс тинч аҳолисини ҳимоя қилиш, Донецк ва Луганск республикалрини расман тан олиш ва Қримнинг Россия мулки эканлигини сақлаш деб таъкиалади. Путин шунингдек операцияларн бошқа мақсадини Украина ҳукумати таркибидаги нацизм мафкурасига / Гитлер Германиясига ўхшаш мафкура/ эргашшувчи элементларни демилитаризация қилиш ва йўқ қилиш ҳамда бетарафлик ва ядросиз мақомини таъминлаш эканлигини маълум қилди.
Европа Иттифоқи Украинанинг бу иттифоққа қўшилиш ташаббусини 637 тарафдор, 13 қарши ва 26 бетараф овоз билан маъқуллади.