Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва иқтисодий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (13)
(last modified Wed, 02 Mar 2022 09:31:34 GMT )
март 02, 2022 14:31 Asia/Tashkent
  • Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва иқтисодий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (13)
    Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва иқтисодий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (13)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва иқтисодий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

*Украинадаги сўнги вазият жанубий Херсон шаҳрининг Россия қўшинлари томонидан қўлга олинганидан далолат бермоқда ва Донецк республикаси армияси кучлари ҳам Велново шаҳрини назоратга олган.

Россия 24 телеканалининг хабар қилишича, Россия денгиз кучлари ва мамлакат армияси бўлинмалари ҳарбий самолётлар ёрдами ва ҳимояти билан, Украина жанубидаги Херсон шаҳрига кирган ва бу шаҳарни назорат остига олган. Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков ҳам ҳозирда Россия кучлари қўмондонлари Херсон шаҳри расмийлари билан шаҳарда тартиб ўрнатиш, унинг хавфсизлиги ва аҳолисининг эҳтиёжларини таъминлаш бўйича музокаралар олиб бормоқда дея баён этди.

Россия қўшинлари шунингдек Азов денгизи соҳилидаги Мариупол порт шаҳрини ҳам тўлиқ қўршаб олгани ва рус кучлари бир тоомндан ва Донецк республикаси кучлари боқша томондан қамални кучайтраётгани тўғрисида маълумот берди.

* Россия Мудофаа вазирлиги Токман ва Василикодаги украин кучлари таслим бўлгани ва жангларда қатнашмасликка ваъда қилганини эълон қилди.

* Донецк халқ республикаси армияси қўмондони ўринбосари Эдуард Басурин ҳам Велнаваха шаҳри бу армия кучлари назоратига ўтанини хабар қилди.

*Россия Мудофаа вазирилги эса Россия қўшинлари Украинанинг турли ҳудудларида  1502 та ҳарбий базани, жумладан турли инфратузилмаларини ва 51 қароргоҳ ва алқа марказларни вайрон қилганини таъкидлади.

* Украина армияси Бош штаби ҳам Россия кучлари Киевни шимол ва шимоли-ғарбдан қамал қилишга уринаётганини хабар қилган.

* Украина Мудофаа вазири Алексей Резников  ҳам бугунги суҳбатида Киев давлати чет элдан Stinger ва Javelin ракеталарини ҳамда Туркиядан дронларнинг навбатдаги партиялари олиши кутилаётганини маълум қилди.

* Россиянинг Украинага қарши ҳарбийй операцияларидан кейин ошиб бораётган нефт нархи бугунги савдо аввалида бир баррел учун  110 доллардан ҳам ошди.

 

 

Ёрлиқ