Украинадаги сўнгги воқеалар /22/
(last modified Sun, 06 Mar 2022 06:41:22 GMT )
март 06, 2022 11:41 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар /22/
    Украинадаги сўнгги воқеалар /22/

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

*Украина Мудофаа вазирлиги  Россия билан музокараларда иштирок этган биринчи делегацияси аъзоси Денис Криевни ўлдирилганини маълум қилди. Спутник сайтининг хабар қилишича  Украина хавфсизлик аентлиги Киреев ўлимини изоҳлар экан, махсус амалиёлар жараёнида 3 нафар хавфсизлик зобитлар улар жумласидан Денис Борисович Киреев ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бундан олдин  украиналик депутат Александр Дубинский  бу киши Россия билан музокаралар олиб бораётан Киев делегациясининг иккинчи аъзоси эди  ва Украина хавфсизлик идоралари томонидан хиёнатда айбланиб, ўлдирилди деб иддао қилганди.

*Кеча Украина президенти Фейсбукдаги видеомурожаатида Украина халқига хитобан Украининг барча шаҳарларида рус кучларига  қарши ҳужум қилишга чақирди.

 * Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёниясида, кеча Житомир атрофидаги ҳудудда Украинанинг 4 та Сухов -27 қирувчи самолёти,  1 " Мил Ми 8" вертолёти ва бу мамлакатнинг армиясининг "Байракдар" русумли дрони уриб туширилганини эълон қилди. Россия Мудофаа вазирилиги  шунингдек,  Украинанинг 5 та радар станцияси ва иккита   Buk-M1 ракета тизимини йўқ қилганини маълум қилди.

* Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатларини Украина бўйича позициясини кулгули сифатида таърифлаб, Россия ўз хавфсизлигага ҳақиқий таҳдидларни эътиборсиз қолдира олмайди деб таъкидлади. Путин ўз сўзларида,  Киевнинг ҳозирги раҳбарияти шуни билиши керакки агар шундай давом этса Украинанинг давлат сифатидаги мақоми шубҳа остида қолади деб қўшимча қилди.

* Твиттер компанияси  " Путин билан бирга" хештегини қўллаб-қувватлаган акккаунтларни блокланганини маълум қилди.

 

Ёрлиқ