Украинадаги сўнгги воқеалар /25/
(last modified Mon, 07 Mar 2022 06:24:14 GMT )
март 07, 2022 11:24 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар /25/
    Украинадаги сўнгги воқеалар /25/

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Евронюс телеканали бугунги хабарида Киев ва бу шаҳар атрофига олиб борувчи йўлларда Россия ва Украина ҳарбий кучлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар давом этаётганини маълум қилди. Ал -Жазира телеканали ҳам Россия кучлари Киев яқинидаги Ирпен шаҳрини назоратга олгани ҳақида хабар тарқатди.   Ройтерз ахборот агентлиги,  Пентагондаги ахборот манбаларга таяниб, Россиянинг етакчи қўшинлари игаригидек Киев, Харков ва Чернигов  марказларидан таш9қарида ва   бу интақалар қамалини якунлаш устида ишламоқда деб эълон қилди. Украина ҳарбий кучлари Россия қўшинлари Киевдан шарқ томон олдинга силжишаётганини маълум қилган.

*  Украина армияси Бош штаби эса Россия кучлари Белорус аэрпортларидан ҳаво ҳужумларини амалга ошириш учун фойдаланаётганини хабар қилди.

* Украинаик музокарачилардан бири Давид Арахамия эса Москва ва Киев ўртасидаги  можарога барҳам бериш бўйича музокаралар бугун қайта бошланади деб айтди.

 * Россия президенти Владимир Путин франциялик ҳамкасби Эммануэл Макрон билан телефон орқали суҳбатида  Россия талаблари, жумладан Украинани нацистлардан тозалаш, мамлакатни қуролсизлантириш ва нейтраллаштириш ҳамда  Киевни НАТОга қўшилишини олдини олишни таъкидлади. Украина Москва талабларига жавоб бериши керак, акс ҳолда уруш давом этади деб  эълон қилди.

*  Кеча Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг қўшинлари хусусан НАТОга аъзо Руминияни Киев жанговар самолётларини қабул қилиши ҳақида огоҳлантирди. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен эса кечанги суҳбатида НАТО аъзолари Россия огоҳлантиришларига эътибор бермай, Украинага қирувчи самолётларини юбориши мумкин деб изоҳлади.

* " Нью-йорк  таймс" газетасининг хабардор расмийларга таяниб ёзишича, Вашингтн ва НАТО бир ҳафтадан камроқ вақт ичида Украинага 17 мингга яқин танкга қарши қурол етказиб берган.

 

Ёрлиқ