Украинадаги сўнгги воқеалар /26/
(last modified Mon, 07 Mar 2022 08:59:42 GMT )
март 07, 2022 13:59 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар /26/
    Украинадаги сўнгги воқеалар /26/

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия ТИВ-и тарқатган баёнотида Германиянинг Украинага қурол-яроқ етказиб бериши қароридан афсусдамиз ва бу қуроллар терррчилар қўлига тушишидан хавотирдамиз деб эълон қилди.

*  Украина қуролли кучлари бош штаби ҳам ўз навбатида  Россия  Украина ҳудудида олдинга силжиб, тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларни бомбардимон қилмоқда ва халқаро ҳуқуқни қаттиқ бузмоқда. Россияга етказилган зарар жуда катта ва Украина ҳарбийлари  рус аскарларини мамлакат ҳудудларида олдинги силжишини тўхтатиш учун барча ҳудудларда операцияларни кучайтиради деб қўшимча қилди.

*  Украина ОАВ ҳам рус кучларини  Запорожье минтақасида 6 муҳим шаҳарни назоратга олганини тасдиқлади. 

*  Украина қўшинлари ҳам британиялик илк кўнгилилар гуруҳи Россия ҳужумларига қарши кураш учун Украинага кирганини маълум қилди.

* Россия Мудофаа вазиирлиги матбуот котиби ҳам  Россия ҳудудлари яқнида Украина лабораторияларида биологик қуроллар яратаётганини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлганини таъкидлади.

* Россиянинг " Интерфакс" ахборот агентлиги ҳам бу мамлакат Мудофаа вазирлиги хабарига таяниб,  Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифи асосида Киев, Мариупол ва Харковда хавфсизлик  йўлаклар очилганини маълум қилди. Россия қуролли кучлари бугун Москва вақти билан соат    10:00 да Украинанинг бир қанча шаҳарларида бир нечта хавфсиз ва гуманитар йўлакларни очди.

*   АҚШ ва унинг Иттифоқчилари томонидан Россиянинг нефт соҳасига санкция қўллаш эҳтимоли ортидан халқаро бозорларда нефт нархи бир баррел учун   130 доллардан ошиши айтилади.

*  Россия космик агентлиги АҚШ ва унинг Европадаги ҳамкорликлар билан алоқаларни узди. Россия шунингдек  маҳсулотлари АҚШ ракетасозлик компанияларига сотиладиган ва АҚШ космик кемаларида ишлатадиган  эҳтиёт қисмларни сотишни тўхтатди. Бундан ташқари Москва ҳукумати Европа космик станциясидан " Союз" тижорий  кемани учирилишидаги иширокини ҳам тўхтатган.

 

Ёрлиқ