Украинадаги сўнгги воқеалар /27/
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида украиналик кучлар Харков технология институти ва физика миллий тадқиқот маркази реакторига бомба қўйиши ва уни портлаб юбориб Россия кучларини уни ракета ҳужумида нобуд қлишда айблашга уринмоқда деб эълон қилди.
* Киев шаҳар ҳокими Украина пойтахти яқинида шиддатли жанглар давом этаётгани ва рус кучлари Госомел, Буча, Форзел ва Ирпен шаҳарларини вайрон қилганини маълум қилди.
* Россия фавқулодда вазиятлар идораси манбаларидан бири ҳам бугун Москвадаги темир йўл терминлалари ва метро линиясида бомба қўйиш хавфи ва таҳдидлари пайдо бўлганини таъкидлади.
* Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Колба ҳам 20 мингга яқин хорижий ёлланма аскар Украина армияси сафига жанг қилишни режалаштираётганини хабар қилди.
* Россия Мудофаа вазирлиги эса жанглар бошланганидан бери, Украинанинг 2396 ҳарбий таъсисотларини нобуд қилгани ва кеча Украинанинг 4 қирувчи самолётлари уриб туширлганини маълум қилди.
* Украина армияси эса Россия ҳужумлари бошлангач 11 минг рус ҳарбийларини ўлдирилгани ва яралангани, 114 қирувчи самолёти ва вертолёти уриб тушилгани ва 999 зирҳли машина, 3 кема ва қоиқлари нобуд қилинганини эълон қилди.
* Бугун Покистон Бош вазири Имрон Хон НАТОга аъзо давлатлар элчиларининг Исломободни Россиянинг Украинага қарши ҳужумларини қоралашга чақириган мактубларига жавобан, ўтмишда НАТО билан ҳамкорилк Покистонга зарардан бошқа ҳеч нарса келтирмаган деб айтди. У шунингдек нима учун НАТОга ъазо давлатларнинг элчилари халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларини очиқдан-очиқ бузаётган Ҳиндистонга хат ёзмайдилар деб таъкидлади.Имрон Хон ўз сўзларида НАТО Покистон унинг қули эмаслигини билиши керак деб таъкидлади.