март 09, 2022 11:27 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар /31/
    Украинадаги сўнгги воқеалар /31/

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

*  АҚШ президенти Жо Байден Россиядан нефт, газ ва энергетика импортини тақиқлаб қўйди.

* Жаҳон банки  Украинага 723 миллион долларлик кредит ва грант ажратишни маъқуллади.

*  Россия бош вазири ўринбосари  жаҳон бозорларида нефт нархи барелли учун   300 долларга етиши мумкинлигини истисно қилмади.

* Россия Қуролли кучлари  бугун соат   10 дан бошлаб Харков, Киев, Мариупол ва  Сомида гуманитар ёрдам мақсадларида сулҳ ўрнатилишини маълум қилди.

* Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги Украинада махсус операцияларни бошланганидан буён  Украинанинг 581 ҳарбий инфратузилмаси ва 123 та ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини йўқ қилганини хабар қилган. Россия Мудофаа вазирлиги 2,5 миллион украиналиклар Россияга  ўтиш учун ариза топширганини ҳам маълум қилган.

*  Россия Миллий гвардияси   Запорожье атом станциясини қуриқлаётган Украина миллий гвардияси  қуролларини топширганини таъкидлади. Россия Миллий гврадияси шунингдек  Украина Миллий гвардиясини қуролларини топширганидан кейин,  Запорожье  атом электр станцияси назоратини тўлиқ қўлга олганини ҳам эълон қилди.

*  " Вал Стрит журнал" газетаси ҳам  Арабистон валиҳад шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳамда БААнинг Абудаби валиаҳди Муҳаммад ин Зоид Ол Наҳён  АҚШ президенти Жо Байден билан Украинадаги вазият ва глобал углеводород нархларини пасайтириш учун нефт қазиб олиш ҳажмини ошириш эҳтимоли  имкониятлари ҳақида телефон орқали суҳбат қилишдан воз кечдилар.

*  Ройтерз ахборот агентлиги  Вашингтон давлати Венесуэлла президенти Николас Мадурони Россия билан иттифоқчиликни тўхтатишга кўндирмоқчи бўлса-да, АҚШ делегацияси  венесуэллалик расмийлар билан  музокаралари натижасиз қолди деб эълон қилди

* ФИФА-Халқаро футол федерацияси футбол бўйича Россия терма жамоасининг жаҳон чемпионати плей-оф босқичида  Полшага қарши ўйинлари ўтказилмаслиги ва Польша ушбу босқич финалига йўл олишини расман эълон қилди.

 

Ёрлиқ