Украинадаги сўнгги воқеалар /36/
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилиишча, Украина президенлик идораси маслаҳатчиси Украина Россиянинг Киевга ҳужумига қаршилик кўрсатиш учун етарли қўшинга эга бўлганини маълум қилди. Унга кўра Киев ҳукумати Донбасс ва Қрим ҳудудларини қайтар олади.
* Украинага қарши махусус операцияларининг 15-куни ва Европа давлатларининг босмарини ошиши билан бир вақтда Россия ТИВ-и Москва бундан кейин Европа кенгаши йиғишларида қатнашмайди деб эълон қилди.
* Россия Мудофаа вазирлиги украиналик миллатчиларни Чернобил АЭСини элекр-энергия билан таъминловчи объектга провакацион ва хавфли ҳужуми ҳақида хабар қилди. Россия мудофаа вазири ўринбосари Николай Банков пресс-конференция чоғида рус кучлари дизел генераторларнинг энергия манбаларини ўзгартириш бўйича зудлик билан чоралар кўрганини айтди. У сўзларининг бошқа қисмида ҳозирда Киев томони ҳеч қандай таъмирлаш ишларини амалга оширишдан бош тортмоқда ва бу миллатчиларнинг провакацион ҳаракатлариниг моҳиятини кўрсатади деб айтди.
* Украина президенти Владимир Зеленский ўз мамлакатининг барча аҳолисига "ҳарбий ҳолат" даврида қурол ишлатишга рухсат берувчи қонунни имзолади.
* Швеция мудофаа вазири Петер Ҳултгвист ҳам Кремл давлати каттароқ лойиҳа ва режаларга эга ва фақат Украинада ҳукмронлик қилишни ўйламайди деб иддао қилди.У шунингдек Москва давлати илгаригидек Совет республикаларини ҳпм кўзда тутгиши мумктн деб баён қилди.