Украинанинг 3000 дан ортиқ ҳарбий базалари йўқ қилинган
(last modified Fri, 11 Mar 2022 09:27:17 GMT )
март 11, 2022 14:27 Asia/Tashkent
  • Украинанинг 3000 дан ортиқ ҳарбий базалари йўқ қилинган
    Украинанинг 3000 дан ортиқ ҳарбий базалари йўқ қилинган

Россия мудофаа вазирлиги Украинага бостириб кириш бошланганидан, бу мамлакатдаги 3 мингдан ортиқ ҳарбий база ва объектлар вайрон қилинганини маълум қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашников Россия ҳарбий бўлинмалари бугун эрталаб Украинанинг бир қатор ҳарбий базаларини юқори аниқликдаги қуролллар билан нишонга олди. Шунинг ҳужумлар бошланганидан буён, Украинанинг 3213 та ҳарбий база ва объектлари вайрон этилганини хабар қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида,  Россия армиясининг қирувчи самолётлари ва қуруқликдан мудофаа тизимлари Украинанинг 3 та вертолёти ва 8 дронлари жумладан 5 та " Байракдар ТИ БИ -2" русумли учувчисиз учоқларини уриб туширганини маълум қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби шунингдек  Россия армияси оператив ва тактик самолётлари томонидан уюштирилгагн ҳужумларда, Украина Қуролли кучларининг камида  107 та нишони, жумладан 6 қўмондонлик, назорат ва алоқа маркази, 14 тат ўқ-дори ва ёнилғи омбори ва 11 та ҳарбий техника омбори нишонга олинган деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни  Россия президенти Владимир Путин  Украина шарқидаги Донецк ва Луганск вилоятларида яшовчи русларни ҳимоя қилиш учун  ўз қўшинларига Украинага бостириб киришни буюрди. Донецк ва Луганск вилоятлари эса  2014-йилда ғарбпараст гуруҳларни давлат тўнтариши орқали  Киев ҳукуматини эгаллаб олгани ортидан ўз мустақиллигини эълон қилганди.  Украинада АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатларининг провакацион ҳаракталар ниҳоят бу мамлакатда уруш ва тўқнашувларга сабаб бўлди.