Украинадаги сўнгги воқеалар /44/
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
“ Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича Украина ТИВ раҳбари сўзлаган нутқида, биз барча зарур қуроллари билан таъминланмоқчимиз ва Россияга қарши кўпроқ санкциялар қўллашни истаймиз деб айтди. У ўз сўзларида, Путиннинг барча режаларини барбод қилишда Россияни бутунлай яккаланиб қўйишда ва каттароқ урушнинг олдини олишда бизларга ёрдам беришларини истаймиз деб таъкидлади.
* Чеченистон республикаси президенти Рамзан Қадиров Украина пойтахи Киев вилоятининг қайси жойида эканлигини маълум қилдиб, Украина разветка хизмати фаоилятини шубҳа остига қўйди.
* АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Карби ЭЙ БИ СИ телеканалига берган интервюсида, биз Россиянинг яқин орада биологик кимиёвий қурол билан ҳужум қилиши аломатларини кўрмадик бироқ биз буни диққат билан кузиб бормоқдамиз деб айтди.
* Украина Бош прокуратураси идораси Россиянинг Украинага қарши урушида камида 85 бола ҳалок бўлганини тасдиқлади.
* Россия Мудофаа вазирлиги ҳам Россиянинг Украинага қарши ўтказаётган махсус операцияларида 143 та ҳарбий дронлар, 1267та танк ва зирҳли техника, 124 та ракета, 457 та артиллерия ва 1028 та махсус ҳарбий техника йўқ қилинганини маълум қилди.
* РТ телеканали Европа давлатлари раҳбарларини ўз фуқароларини ўзларини ёқилғи ва энергия нархини ошиб боришига тайёр бўлишга чақирганини хабар қилди. Мазкур ҳисоботга биноан, бу мамлакатлар Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан Россия нефт ва газига бўлган қарамликни камайтиришга ҳаракат қилмқода, бироқ газ нархи ошиб кетган.
* Хитой ТИВ матбуот котиби бугун Россия хабарларига асосан Москва Украинада жойлашган АҚШнинг 30 та биологик лабораторияларини вайрон қилган. Хиой ТИВ вакили ўз сўзларида Хитой ҳукумати АҚШдан Украинадаги ҳарбий -биологий фаолиятига изоҳ беришини сўраган деб аниқлик киритди.