март 24, 2022 12:39 Asia/Tashkent
  • Хатибзода: Ислом ҳамкорлик ташкилоти сионистик режимнинг ислом оламида нуфузи ошишини тўхтатиши керак
    Хатибзода: Ислом ҳамкорлик ташкилоти сионистик режимнинг ислом оламида нуфузи ошишини тўхтатиши керак

Эрон Ислом Жумҳурияти вакили Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ташқи ишлар вазирлари мажлисида алоҳида таъкидлади: Ислом ҳамкорлик ташкилоти сионистик режимнинг ислом оламидаги таъсирининг олдини олиши керак.

ИРНА хабарига кўра, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари йиғилишидаги Эрон вакили Саид Хатибзода,  кеча (чоршанба) куни Ислом Ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг Исломободдаги қирқ саккизинчи йиғилишининг иккинчи кунида шундай деди: Сионистик режим ва унинг асосий дастакчи кучи АҚШнинг мустамлакачилик сиёсати йўлида исломий давлатлар билан нормаллаштириш сиёсатини олға силжитиши, ташкилотнинг айрим аъзолари томонидан олқишланди ва яхши кутиб олинди. Бу эса Ислом умматининг бирлиги ва фаровонлигидан хавотирда бўлганлар учун хавф туғдиради.

Хатибзода қўшимча қилди: Барча фаластинликларнинг ўз ота-боболари заминига қайтиши ва доимий пойтахти Қуддусда  бўлган мустақил Фаластин давлатини барпо этиш бундан кейин ҳам устувор вазифа бўлиб қолиши ва бу олий мақсадга эришиш барча ҳаракатлар марказида бўлиши керак.

Хатибзода яна шундай деди: Фаластин халқи ўз ерларининг давомли ваҳшиёна босиб олинишидан азоб чекишда давом этмоқда ва энг оддий инсон ҳуқуқларидан маҳрум.

Эрон Ислом жумҳурияти вакили таъкидлади: Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти нормаллаштириш йўлидаги ёвуз сиёсатни олға суришга қаратилган ҳар қандай муроса ҳаракатига жиддий қаршилик кўрсатиш бўйича доимий позициясини таъкидлаган ҳолда, ислом умматининг бирлиги ва фаровонлигини таъминловчи ушбу балога қарши аниқ чора-тадбирлар кўриш ҳамда сионистик режимнинг Ислом оламида таъсирининг олдини олишга қаратиши лозим. 

Эрон Ислом Жумҳурияти вакили шундай деди: Эрон Афғонистон халқини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, ҳамдардлик билан муваққат бошқарув органини инклюзив ҳукумат тузишга ва халқаро миқёсда эътироф этилган мажбуриятларини бажаришга, жумладан, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ундайди.

Ёрлиқ