Путин: Дўст бўлмаган давлатлар билан газ алмашинуви Россия валютасида амалга оширилади
(last modified Thu, 24 Mar 2022 08:08:33 GMT )
март 24, 2022 13:08 Asia/Tashkent
  • Путин: Дўст бўлмаган давлатлар билан газ алмашинуви Россия валютасида амалга оширилади
    Путин: Дўст бўлмаган давлатлар билан газ алмашинуви Россия валютасида амалга оширилади

Россия президенти Владимир Путин мамлакат марказий банкига рус газини дўстона бўлмаган давлатлар билан Россия миллий валютасига алмаштиришни буюрди.

Фарс ахборот агентлиги хабарига кўра, Путин чоршанба куни вазирлар маҳкамаси аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Россия ўз табиий газини аввалдан келишилган ҳажм ва нархларга мувофиқ етказиб беришда давом этишини айтди.

Шу кундан бошлаб Россия газининг дўстона бўлмаган давлатлар билан алмашинуви рублда амалга оширилади.

Россия ўнлаб йиллар давомида Европа Иттифоқининг энг йирик табиий газ етказиб берувчиси бўлиб келган ва томонлар бир-бирининг эҳтиёжларидан фойда кўрган.

Турли сабабларга кўра Европа давлатлари ҳар доим Россиядан табиий газ импортига қарамлигини камайтиришга ҳаракат қилган. Аммо бунга эришиш қийин бўлди ва Россия ҳамон Европа Иттифоқи газининг 40 фоизини етказиб беради.

Ёрлиқ