Украинадаги сўнгги воқеалар (62)
-
Украинадаги сўнгги воқеалар (62)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Россия мудофаа вазири, бу мамлакатнинг Украинадаги махсус операциясининг биринчи босқичининг асосий мақсадларини якунлаганини ва ундан буён Россия Украина шарқидаги Донбасс ҳудудини озод қилишга эътибор қаратганини маълум қилди.
* Россия музокарачилар гуруҳи етакчиси Владимр Мединский Москванинг Украина пойтахти Киев ва Чернигов шаҳри атрофидаги ҳарбий амалиётлар қисқаргани кафолати ўт очишни тўхтатишни англатмайди деб айтди.
* АҚШ давлат котиби ўринбосари Венди Шарман хавфсизлик кенгаши йиғилишида Украина урушидаги гуманитар ўзгаришларни кўриб чиқишга йиғилишда Путин урушни бошлади ва глобал озиқ-овқат инқирозига сабаб бўлди ва у бу муаммони олдини олиши мумкин бўлган одам деб таъкидлади.
* Россия вакили Валсилий Небензя Украина ўзгаришларини муҳокама қилишга қаратилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида, Ғарб давлатларини Россияга қарши бир томонлама санкцияларни тарихий лобал инқирозга олиб келади деб таъкидлади.
У сўзларининг бошқа қисмида, Россия қуролли кучлари халқаро юк ташиш эркинлигига таҳдид бўлмайди,чунки улар кемалар ўтиши учун гуманитар коридор яратган деб изоҳлади.
* Британия транспорт вазири Грант Шепеш ҳам Украинадаги уруш баҳонасида Лондонда рус савдогарларининг круиз кемасини қўлга олиниши Британиянинг Россия билан алоқа ўрнатмоқчи бўлганига қарши чора кўринишидан далолат бермоқда деб таъкидлади.
* Украина шарқидаги ўз мустақиллигини эълон қилган Луганск ҳудуди президенти бу республика фуқароларини Россияга қўшилишга тайёр бўлишганини айди.
* Россия ТИВ матбуот котиби, Мария Захарова, АҚШ президентининг Москва ва рус расмийларининг қарши АҚШ президентининг эмоционал сўзлари қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.
* Жаҳон озиқ-овқат дастури Украинадаги уруш унинг дунё бўйлаб 125 миллионга яқин одамга озиқ-овқат еказиш дастурига тўсқинлик қилаётгани ҳақида огоҳлатирди.