Украинадаги сўнгги воқеалар (63)
(last modified Wed, 30 Mar 2022 10:07:33 GMT )
март 30, 2022 15:07 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (63)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (63)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия Мудофаа вазирлиги  кеча рус кучларини Украина қуролли кучларига тегишши 9 ҳарбий дрон ва 5 қирувчи самолётини уриб туширганини маълум қилди.

Хабарга биноан, Россиянинг Украинага қарши махсус амалиётини бошланганидан бери рус кучлари Украинанинг жами 303 та учувчисиз учоқлари , 1713 та танкалари, 170 та ракета отиш мосламалари ва 1557 та ҳарбий техникасини йўқ қилган.

* Украина президенти Владимир Зеленский ҳам бугун Москва ва Киев ўртасидаги музокараларни ижоибй баҳолади. Зеленский ўз видеомурожаатида  музокараларда биз эшитаётган сигналларни ижобий баҳолаймиз, аммо бу сигналлар минометларнинг портлаш овозини учира олмаган деб изоҳлади.

* Кеча Россиянинг БМТдаги вакии ўринбосари, Дмитрий Полянский  АҚШ мудофаа вазири ўринбосари  Венди Шарманга хитобан,  Вашингтон хавфсизлик кафолатлари борасида Москва билан музокараларда етарлича ҳаракта қилмаган деб айтди.

* АҚШ давлат департаменти  бу мамлакат фуқароларини Россияга ҳар қандай сайёҳати ва яшаши ҳақида огоҳлатирувчи фармон чиқарди ва АҚШликларни дарҳол Россияни тарк этишга чақирди.

* Нидерландия, Белгия ва Ирландия давлатлари 42 нафар россиялик дипломатларни  мамлакатлари ҳудудидан чиқариб юборишди.

*  АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп JustTheNews нашри билан суҳбатида, Путинни АҚШнинг амалдаги президентининг ўғли Хантер Байденнинг Россияда бизнес билан шуғулланаётган пайтидаги бизнес аҳволини ошкор қилишга чақирди.

*  Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, бугун хитойлик ҳамкасби билан учрашувида Пекин ва Москва адолатли ва кўп томонлама дунё тартибига қараб бораётганини маълум қилди.

 

Ёрлиқ