Украинадаги сўнгги воқеалар (64)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Россия Мудофаа вазирлиги, тинч аҳолини эвакуация қилиш учун пайшанба куни эрталаб қамал остидаги Украинанинг Мариупол порт шаҳрида оташкесим ўрнатишини маълум қилди.
* АҚШ Мудофаа вазирининг юқори мартабали мулозими, Россия кучлари 24-февраль куни Чернобил иншоотини назорат остига олганидан кейин АЭСдан чиқиб кетишини бошлаган деб маълум қилди.
* Германия ҳукумати, кеча оқшомида Россиядан Европа компаниялари рус гази рублига тўламасликлари ҳақида каолат олганини эълон қилди.
* АҚШ ва Украина президентлари телефон орқали суҳбатида Украинага кейинги, ёрдами шунингдек Россияга қарши янги санкцияларни муҳокама қилди.
* Россия президенти матбуот котиби, Дмитрий Песков кеча Украинанинг ёзма таклифини олқишлаб берган баёнотида, Москва ва Киев музокараларида истиқболли ёки очиқ ривожланиш бегиси йўқ деб айтди
* Британия Бош вазири Россияга қарши сакциялар кучайганини эълон қилиб, Москвага босим камайганини таъкидлади.
* Россия давлати 4 нафар литвалик, 3 нафар эстониялик ва 3 нафар латвиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди.
* Польша Бош вазири Россияга қарши душманона позициясини давм эттирган ҳолда, Полшанинг Украинадаг иуруш баҳонасида Россия нефти ва кўмирига нисбатан санкциялар жорий этиш режасини эълон қилди.