Украинадаги сўнгги воқеалар (68)
(last modified Sun, 03 Apr 2022 06:33:14 GMT )
апрел 03, 2022 11:33 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (68)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (68)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия Мудофаа вазирлиги  Украинанинг 28 ҳарбий базаси йўқ қилинганини хабар қилди. Искандар русумли ракеталар орқали  нишонга олинган марказлардан бири Харков шаҳридаги мудофаа қўмондонлиги штаб-квартираси бўлиб,  100 дан ортиқ экстремист ва ёлланган жангарилар бу ҳужумда ўлдирилган деб хабар қилган Россия Мудофаа вазирлиги.

* СИ ЭН ЭН телеканали ҳам  Украинани марказий қисмидаги нефтни қайта ишлаш заводи Россия ҳаво ҳужумлари нишонига айлнаган деб иддао қилди. Украина вертолётларини Россияни Белгород минтақасидаги нефт базасига уюштирган ҳужуми ортидан урс кучлари ҳам Украина марказидаги Кременчук шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилган деб келтирган бу телеканал.

*  Донецк республикаси инсон ҳуққлари бўйича комиссари идораси баёнотида Украина қуроли кучларининг ҳужумларда мингга яқин одам ҳалок бўлганини  маълум қилди.

* Польша бош вазири Матос Муравский ҳам Россия Украина ҳудудининг учдан бир қисмини  назорат остига олганидан кейин музокараларга анча кучли позиция билан киришмоқчи деб даъво қилди.

*  Украина президенти Владимир Зеленский  рус кучлари Украина шимолидан чекинар экан минтақага мина қўяётганини иддао қилди.

* Кремль давлати  Украина билан музокаралари жараёни осон эмас, аммо муҳим бу давом этмоқда. Россия  Белорусда музокараларни давом эттиришни истайди аммо Украина эса бунга қарши деб  эълон қилди.

*  Москва давлати  Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётидан кўзланган мақсадларидан бири Донецк ва Луганск республикаси сақлаб қолиш ва  2014- йилги чегаралар доирасида уларнинг давлатчилигини тиклаш эканини маълум қилди.

Ёрлиқ