Украинадаги сўнгги воқеалар (71)
(last modified Mon, 04 Apr 2022 10:15:52 GMT )
апрел 04, 2022 15:15 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (71)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (71)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия ТИВ матбуот котиби, Украинанинг Буча шаҳрида тинч аҳолининг ўлдирилиши акс этган видео АҚШ буюртмасис бўлиб, Россияни айблашга қаратилган фитналарнинг бир қисмидир деб таъкидлади.

*  Россия Мудофаа вазирлиги Мариупол шаҳри акушерлик ва гинекология касалхонасидан тарқатилгани каби, Ғарб ОАВларида тарқатилган фотосурталар ва видеоларни сохта деб атади.

*  Бугун Франция президенти Эммануэл Макрон  Киев яқиндаги Буча шаҳрида тинч аҳоли қурбонлари акс этган суратлар  эълон қилинганидан кейин Украинада уруш жиноятларининг жуда аниқ белгилари пайдо бўлди, улар янги санкциялар қўллашини талаб қилмоқда деб эълон қилди.

* Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги Украина ва Донбассга 665 тонна гуманитар ёрдам етказилганини маълум қилди.

*  Кеча Гермния молия вазири Кристин Линднер ҳам "Билд" газетасига берган интервюсида, Украина уруши барчамизни  қашоқлаштирмоқда, чунки импорт қилинадиган энергия учун кўпроқ пул тўлашимиз керак деб изоҳлади.

*Украина қишлоқ хўжалиги вазири ҳам барча давлатлар Украинадаги урушнинг давом этиши барча мамлакатларда нархларнинг ошишига олиб келишини  тушунишлари керак деб баён этди

*  Россиянинг "Роскосмос" космик агентлиги раҳбари Украинага қурол-яроқ ва сиёсий ёрдам кўрсатучи давлатлар билан ҳамкрлик қилмаслигини айтди.

* Британия мудофаа вазирлиги  рус кучлари ва  Вагнер компанияси жангарилари  Украина шарқидаги Донбасс минтақасига ўтказлиганини маълум қилди.

* Ал-Жазира телеканалига кўра,   Сомидаги Украина ҳарбий маъмуриятини  бу шаҳардан барча кучлари ва ҳарбий машиналарини чиқриалгани ва УКраина артиллерияси уларни таъқиб қилаётганини эълон қилди.

 

Ёрлиқ