Россия армияси кучлари Украинанинг Херсон шаҳридан ўзбекистонликларни эвакуация қилди
Россия кучлари Херсон вилоятидан Қримга 188 нафар фуқароларни, жумладан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишд
“Бир кун аввал Жанубий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари Украинанинг Херсон вилоятидан Россия Федерацияси ҳудудига Россия, Молдова, Миср, Сурия, Ливия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Украинанинг 188 нафар фуқаросини хавфсиз олиб чиқишни ташкил қилди”, — дейилади Спутник хабарида.
Россия ҳарбийлари ҳарбий операция ҳудудларини тарк этиш истагини билдирган барча фуқароларни Херсон шаҳри марказида тўплаб, автобус ва шахсий машиналарда Украина ҳудудидан олиб чиқишган.
Эвакуация қилинганлар орасида 600 нафар хорижий давлат фуқаролари ҳамда ҳамда Херсон вилоятидаги Александровка ва Станислав аҳоли пунктларидан 300 дан ортиқ тинч аҳоли ҳам бор.