Украинадаги сўнгги воқеалар (78)
(last modified Sat, 09 Apr 2022 07:10:28 GMT )
апрел 09, 2022 12:10 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (78)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (78)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Кеча Россия Мудофаа вазирлиги  рус кучларини Украина жанубидаги Одесса шимоли-шарқидаги хорижий ёлланма аскарларни тайёрлаш марказига ракета зарбалари берганини маълум қилди.

* Россия Мудофаа вазирлиги  Россия ракетаси Украинанинг Краматорск шаҳридаги темир йўл вокзалига урилгани ҳақидаги даъволарни рад этиб,  уни провакация деб атади. Бу вазирлик шунингдек, Россия армияси кучлари кеча Краматорск шаҳрига ҳеч қандай амалиёт ўтказмаганини таъкидлади.

* АҚШ президенти Жо Байден Украинанинг Краматрск вокзалига ўнлаб тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлган ракета ҳужумини Россиянинг навбатдаги даҳшатли жинояти де атади.

*  БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари ўзининг сўнгги ҳисоботида ҳозиргача Украинада 1626 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани ва 2267 нафар яраланганини маълум қилди.

* Россия Адлия вазирлиги тарқатган баёнотида, Москва 15 хорижий ташкилот жумладан  Amnesty International ва Human Rights Watch ташкилотининг лицензиясини бекор қилган.

* АҚШ президенти Жо Байден Россиядан нефт импортини тақиқловчи ва Украина уруши туфайли Россия билан нормал савдо алоқаларини тўхтатувчи иккита қонунни имзолади.

* Украина президенти ҳам  Украинадаги урушнинг тўхтатишининг ягона йўли музокаралар олиб боришдир лекин Россия билан музокара суст кечмоқда деб айтди.

* Британия Бош вазири Борис Жонсон Украинага янги ҳарбий ёрдамларининг бир қиси сифатида  100 миллион фунт ё ўзи 130 миллион долларга тенг ҳарбий ёрдам пакети доирасида кўпроқ зенит системаси ва танкка қарши қуроллар етказишини эълон қилди.

*  Кеча Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Москва давлати Польшанинг  рус дипломатини чиқариб юборганига жавобан бу мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси ва консуллгидаги 45 нафар полшалик дипломатни  чиқариб юборганини маълум қилди. Бу вазирлик шунингдек  икки болгар дипломатини мамлакатда чиқариб юборганини таъкидлади.

 

Ёрлиқ