Покистон парламенти Имрон Хонга ишончсизлик овозини берди
Покистонда бир неча ҳафта давом этган сиёсий қарама -қаршиликлардан сўнг, парламетдаги ҳукмрон партиясининг мухолифат аъзолари ниҳоят Покистон бош вазири Имрон Хон ҳукуматига ишончсизлик билдиришномасини маълум қилди.
Кеча Покистон парламентида бошланган бу мамлакат Бош вазирига ишончсизлик лойиҳаси учун овоз бериш йиғилиши бир нечабор кечиктирилади ва бугун эрта тонгда ўтказилди.
Бу овоз беришда Покистон Бош вазирига ишончсизлик таклифини 174 нафар депутат ёқлаб 110 нафар депутат эса қарши воз берди.
Шу тартибда Покистон ҳукумтига қарши АҚШ ва Саудия Арабистонининг юмшоқ сиёсий тўнтаришининг сўнгги босқичи Имрон Хоннинг ҳокимиятдан четлатилишига сабаб бўлди.
Бундан олдин Имрон Хон Твиттерда ўзининг мустақил ташқи сиёсати, мустақллиги ва ўз мамлакати ҳудудларида хорижий база ўрнатишга рози бўлмагани учун АҚШнинг уни ҳокимтядан четлатиш фитнаси нишонига тушганини эълон қилган эди.
Имрон Хон давлатига ишончсизлик лойиҳаси учун Покистон парламентида овоз беришни бошланганидан олдин, мамлакат парламент спикери Асад Қайсар ва спикер ўринбосари Қосим Хон Сурия ҳам ўз лавозимидан истеъфога чиқдилар.
Кеча Покистон парламенти спикери Асад Қайсар шанба оқшомига қилган чиқишида Покистон конституциясига амал қилишни таъкидлаб, чет элнинг мамлакат ишларига аралашуви туфайли яратилган шароитлар сабаб ўз лавозимини тарк этгании маълум қилди.