Украинадаги сўнгги воқеалар (82)
(last modified Mon, 11 Apr 2022 05:53:45 GMT )
апрел 11, 2022 10:53 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (82)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (82)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Кеча Украина чегара қўриқлаш гвардияси агентлиги  тарқатган ҳисоботида  мамлакатни тарк этиш ва ҳарбий ҳукумат қонунни бузишга уриниши сабаб 2 минг 200 нафар эркакни ҳисбга олинганини маълум қилиб,  қўлга олинганидан айримлари сохта ҳужжатлар ёрдамида мамлакатни тарк этмоқчи бўлган ва айримлари  чегара кучларига пора беришга уринган деб эълон қилди.

*  Чеченистон респубилкаси президенти Рамзан Қадиров  бугунги суҳбатида рус кучлари  нафақат қамалдаги  Мариуполга балки Киев  ҳамда Украинанинг бошқа шаҳарларига ҳам ҳужум қилишини маълум қилди.

* Украина президенти Владимир Зеленский  Россия  Украина шарқида ҳарбий амалиётларни бошлашга ҳозирлик кўрмоқда деб айтди. У шунингдек  рус кучлари  каттароқ амалиёт ўтказиш учун Украина шарқига йўл олишмоқда деб изоҳлади.

*  Россиянинг миллий мудофаа бошқарувчи маркази раиси Михаил Мезенцев  Украина давлати ғарблик шериклари ёрдами билан  Луганск халқ республикасида тинч аҳолини оммавий қирғин қилишга ҳозирлик кўпаётганини ҳақида огоҳлантирди.

*   БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти -ФАО Украинадаги уруш пайтида жаҳон озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоя қилишга чақириб, бу уруш  нархларнинг кескин ошишига сабаб бўлади ва мижозларга айниқса кам даромадли гуруҳга кўпроқ харажатлар юклади деб маълум қилди.

*  Россия космик агентлиги раҳбари,  Ғарб давлатлари раҳбарлари  Россияга нисбатан мажбурий санкциялар барчага зарар етказишини тушунганида, Ғарб билан космик ҳамкорлик аввалги даврга қайтади деб қўшимча қилди.

*  Жаҳон банки ҳам Украина инқирози ортидан  Европа ва Марказий Осиёнинг ривожланаётган давлатларининг ялпи ички маҳсулоти 2014- йилда 4 фоизга қисқаришини таъкидлади.

* ОАВ рус миллиардерларининг шахсий самолётлари Дубайда қолган ва бошқа мамлакталарга парвоз қила олмаётир.

Ёрлиқ