Украинадаги сўнгги воқеалар (84)
(last modified Tue, 12 Apr 2022 07:03:45 GMT )
апрел 12, 2022 12:03 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (84)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (84)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Донецк сепаратистлари етакчиси Денис Пушилин  унинг кучлари бир ойдан ортиқ вақтдан бери қамалда бўлган Украина жануб-шарқидаги стратегик аҳамиятга эга Мариупол шаҳри порт ҳудудини тўлиқ эгаллаб лганини маълум қилди.

*   Ғарб давлатлари Украинага қурол жўнатиш мажбуриятлари бўлган бир вазиятда Россия ТИВ раҳбари АҚШ ва Европа сиёсатини танқид қилди. У шуниндек Москва чет эл босимига бўйинсунмайдиганини маълум қилиб,  Россиянинг Украинадаги махсус операциясидан мақсадни Вашингтоннинг дунё ҳукмронлиги режаларига барҳам бериш эканини қўшимча қилди.

* АҚШ давлати котиби  Энтони Блинкен, Россиянинг Украинага қарши уруши Украина халқига қарши ҳужум ва қонунга асосланган халқаро тартибга қааши ҳужумдир деб айтди. У ўз сўзларида,   биз Украинани ҳимоя қилишни давом эттирамиз ва бошқа давлатларни ҳам шундай қилишга ва Москванинг ҳаракатларини қоралашга чақираимз деб таъкидлади.

*   Пентагон расмийларидан бири,  Россия армияси карвонини Украина шимолидаги Изюм шаҳри орқали Донбасс томон ҳаракатланаётгани  Россияни Донбассда ўз ҳарбий иштирокини кучайтиришга интилаётганидан далолат бермоқда деб қўшимча қилди.

* Кеча Европа Иттфоқининг ташқи сиёсати бўйича вакили Жозеф Борел Украинага ташрифидан сўнг, кеча журналистлар билан суҳбатда, Европа Иттофоқи  Украинадаги урушни куч ишлатиб, қурол-яроқ ва ҳарбий техникасини кенгайтириш орқали тўхтатмоқчи деб таъкидлади.

* Ховартия президенти фармони асосида Россиянинг бу мамлактадаги элчихонасининг 24 нафар ходими жумладан 18 дипломат ва 6 нафар маъмурият ходимига мамлакатни имкон қадар тезроқ тарк этиш тўғрисида буйруқ берган.

*  Франция ҳукумати ўзини дипломат сифатида кўрсатган 6 нафар россиялик агентни аниқлагани ва қилиш уларни мамлакатдан чиқариб юборганини иддао қилди.

*  Польша давлати Россиянинг Варшавадаги элчихонаси биносини босиб олишга қарши душманона позициясини давом эттирди.

 

Ёрлиқ