Украинадаги сўнгги воқеалар (84)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Донецк сепаратистлари етакчиси Денис Пушилин унинг кучлари бир ойдан ортиқ вақтдан бери қамалда бўлган Украина жануб-шарқидаги стратегик аҳамиятга эга Мариупол шаҳри порт ҳудудини тўлиқ эгаллаб лганини маълум қилди.
* Ғарб давлатлари Украинага қурол жўнатиш мажбуриятлари бўлган бир вазиятда Россия ТИВ раҳбари АҚШ ва Европа сиёсатини танқид қилди. У шуниндек Москва чет эл босимига бўйинсунмайдиганини маълум қилиб, Россиянинг Украинадаги махсус операциясидан мақсадни Вашингтоннинг дунё ҳукмронлиги режаларига барҳам бериш эканини қўшимча қилди.
* АҚШ давлати котиби Энтони Блинкен, Россиянинг Украинага қарши уруши Украина халқига қарши ҳужум ва қонунга асосланган халқаро тартибга қааши ҳужумдир деб айтди. У ўз сўзларида, биз Украинани ҳимоя қилишни давом эттирамиз ва бошқа давлатларни ҳам шундай қилишга ва Москванинг ҳаракатларини қоралашга чақираимз деб таъкидлади.
* Пентагон расмийларидан бири, Россия армияси карвонини Украина шимолидаги Изюм шаҳри орқали Донбасс томон ҳаракатланаётгани Россияни Донбассда ўз ҳарбий иштирокини кучайтиришга интилаётганидан далолат бермоқда деб қўшимча қилди.
* Кеча Европа Иттфоқининг ташқи сиёсати бўйича вакили Жозеф Борел Украинага ташрифидан сўнг, кеча журналистлар билан суҳбатда, Европа Иттофоқи Украинадаги урушни куч ишлатиб, қурол-яроқ ва ҳарбий техникасини кенгайтириш орқали тўхтатмоқчи деб таъкидлади.
* Ховартия президенти фармони асосида Россиянинг бу мамлактадаги элчихонасининг 24 нафар ходими жумладан 18 дипломат ва 6 нафар маъмурият ходимига мамлакатни имкон қадар тезроқ тарк этиш тўғрисида буйруқ берган.
* Франция ҳукумати ўзини дипломат сифатида кўрсатган 6 нафар россиялик агентни аниқлагани ва қилиш уларни мамлакатдан чиқариб юборганини иддао қилди.
* Польша давлати Россиянинг Варшавадаги элчихонаси биносини босиб олишга қарши душманона позициясини давом эттирди.