Украинадаги сўнгги воқеалар (87)
(last modified Wed, 13 Apr 2022 09:51:47 GMT )
апрел 13, 2022 14:51 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (87)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (87)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия Мудофаа вазирлиги  1000 дан ортиқ Украина денгиз пиёда аскарлари қамалдаги Мариупол порт шаҳрида таслим бўлганини хабар қилди.

* Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек,  бу мамлакат ҳаво ҳужумларида Украинанинг 38 ҳарбий базаси йўқ қилинганини маълум қилди. Бу вазирлик матбуот котиби, Игорь  Конашенков ҳам Луганскда  120 нафар украиналик ҳарбийлар ҳалок бўлганини айтди.

* Бугун Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Олег Сиромолов  мухбирлар билан суҳбатида, Украинага Европа ва Ғарбий Осиёдан хорижий ёлланма аскарларнинг кириб келиши билан вазият ёмонлашганини таъкидлади.

*  Британия мудофаа вазири ўринбосари Жеймс Хиппи ҳам  LBC  радиосига берган интервьюсида,  120 та зирҳли техникани  юбориш учун тайёрланаётганини айтиб бу техниклардан фойдаладаиган украиналик ҳарбийлар эса яна бир неча кун ичида Британияга келиб бу машиналарни ҳайдашни ўрганишади деб қўшимча қилди.

* АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс кеча биз Украинага ҳар бир рус танки учну  10 та танкга қарши ракета юбордик деб айтди.

*  Украина расмийлари Украинадаги 2 миллиондан ортиқ аҳолини электр энергиясида узиб қўийши мумкин бўлган электр тармоғига Россиянинг мураккаб киберҳужумини олдини олинганини хабар қилди.

* Бугун Финляндия Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан ўзининг стратегик мавқеи ҳақида муҳим ҳисобот бериб бу мамлакатнинг ёзда НАТОга кириш мумкин бўлган тарихий таклифни муҳокама қилишини  эълон қилди.  

* Германия президенти  украиналикларнинг уни Украинага бориши таклифини олқишламаслигини тан олди.

 

Ёрлиқ