апрел 15, 2022 14:33 Asia/Tashkent
  • Россия: \
    Россия: \" Москва\" крейсери Қора денгизда чўкиб кетди

Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган хабарида " Москва" ҳарбий кемасини Қора денгизда чўкиб кетганини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Россия Мудофаа вазирлиги  чиқаран баёниясида кема мақсад томон ҳаракатда бўлганида  ўқ-дорилар портлаши оқибатида ёнғин чиққанида корпуснинг шикасталаниши сабаб мувозанатини юқотди ва натижада Қора денгизда чўкиб кетди.

Украинанинг рус ҳарбий кемасини нишонга олгани ҳақидаги даъвосидан кейин Россия  мудофаа вазирлиги Россия Қора денгиз флотининг энг муҳим кемаси -Москва ҳарбий кемаси ўқ -дори портлашда жиддий зарар кўрди деб тан олди.

Украина расмийлари,  Қримниннг Севастопол шаҳридаги Қора денгиз флоти штаб-квартирасидан ҳаракатланаётган Москва крейсерига қирғоқда жойлашган  кемага қарши ракетарлар отилганини эълон қилдилар.

" Москва" крейсери Украианинг 50 кунлик урушида шикасталанган биринчи кема эмас.

Бундан олдин  украиналик кучларининг ҳужуми ортидан Украинанинг Бердянск порти яқинидаги Россиянинг бошқа бир кемаси чўкиб кетгани хабар қилинганди.

Қора денгизда " Москва" крейсери чўкиб кетганидан кейин Ғарб ОАВ лари Украина пойтахти Киев шаҳрида кучли портлаш овози ва ҳаво ҳужуми сиренасининг овози янграганини эълон қилди.

 

Ёрлиқ