Швеция полицияси мусулмонларнинг норозилик намойишларини тўқнашувга айлантирди
Фанат ўнгчилар Қуръони каримни ёқишни режалаштираётган экан, Швеция полициясининг ўнгчиларни қўллаб- қувватлашиши билан мусулмонларнинг норозилик намойишлари тўқнашувга айланди.
Гардиан газетасининг хабар қилишича Швеция шарқида мусулмонларнинг Қуръони каримнинг ёқиб юборилишига қарши кенг қамровли намойишлари чоғида 3 полициячи жароҳат олиб касалхонага ётқизилди ва полция ҳам икки намойишчини қўлга олди.
Кеча Rasmussen Paluden тарафдорларининг исломга қарши намойишлари бошланиши ва бу шахсни Қуръонни ёқишини қўллаб- қувватлашиши ортидан мусулмонлар ҳам кенг қамровлии намойиш ўтказдилар.
Даниянинг ўнг қаноти Strum Kors паритяси, аҳолисининг яримидан кўпи муҳожирлар бўлган ҳудудда Қуръонни ёқиб исломга қарши намойишлар ўтказишга уринганди.
Швециянинг TT ахборот агентлиги ҳам Paluden томонидан жума тонгида Қуръонги ёқиб юборилганидан сўнг, Стокгольм чеккасида зўравонлик намойишлари бўлиб ўтганини хабар қилди.
Мусулмон намойишчилар ҳеч қачон фанат ва экстремистик ўнг қанот партия ва худди Палуденга қарши зўравонлик қўллашга интилмаган ва фақат Швеция ва Европанинг бошқа мамлакатлари полициясидан мусулмонларнинг муқаддас китобини ҳақорат қилишни тўхтатишини талаб қилишди. Аммо полиция сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаш баҳонасида мусулмонларни норозилик намойишларини бостиришга урнди.
Бундан олдин Палуден Германия ва Франция каби Европанинг бошқа давлатларида ҳам Қуръонни ёқишга уринганди. Полиция эса бу ҳаракатни олдини олганди. Швеция полициясиниг бу ўнг қанот партияси вакили томонидан Қуръони ёқилишини қўллаб- қувватлагани кўп саволларни келтириб чиқармоқда.