Сионистик режим томонидан фаластинлик болаларни асирликка олинаётгани
-
фаластинлик болаларни қўлга олишни тобора кўпайиб
Фаластиннинг ҳуқуқий муассасалари сионистик режим ҳарбийлари томонидан фаластинлик болаларни қўлга олишни тобора кўпайиб бораётгани ҳақида хабар тарқатдилар.
Қуддус ахборот агентлигиниг бугунги хабарига кўра, жорий йили сионистик режим томонидан 17 ёшга кирмаган мингдан ортиқ фаластинлик болаларни қўлга олинганини қайд этган, Фаластиннинг ҳукуқий муассасалари ушбу рақам 2015 чи йилга қараганда 80 фойиз ошганлигини эълон қилдилар.
Мазкур хабарга биноан, ушбу болалардан айрими гуноҳсиз ва муҳокама қилмасдан қўлга олинган ва айримлари йирик молиявий товон тўлашга маҳкум этилган.
Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси координнатори Оид Абуқатиш расмий маълуотларга таяниб, ўтган бир йил ичида, фаластинлик болаларни қўлга олиш ва уларни тергов қилиш анча кўпайган. Ҳатто бир ой давоимда 400 нафар фаластинлик болалар сионистлар томонидан қўлга олинмоқда деб эълон қилди.