Украинадаги сўнгги воқеалар (97)
(last modified Tue, 19 Apr 2022 11:25:35 GMT )
апрел 19, 2022 16:25 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (97)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (97)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Украина Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Алексей Данилов  тарқатган баёнотида, бугун  Россиянинг Донецк, Луганск, Харков жабҳаларида фаол босқини бошлади ва Россия ҳарбийлари мудофаа  чизиғимизни бузишга уринмоқда деб таъкидлади.

*  Россия Мудофаа вазирлиги ўтган тунда Украина шарқига ўнлаб марта ҳужум қилганини хабар қилди.

*  Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби ҳам Россия ҳарбий ҳаво кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 3 та ҳарбий самолёти ва 11 ҳарбий дронларини уриб туширганини эълон қилди.

*  Россия ТИВ раҳбари бу мамлакатнинг Украинада махсус ҳарибй операцияининг янги босқинини маълум қилиб, Россия ҳарбийлари фақат Украина  ҳарбий инфратузилмасини нишонга олаётганини яна бир бор таъкидлади.

*  Франция ахборот агентлигининг Москвадан хабар қилишича, Россия армияси Москва  Мариуполдаги украиналик ҳимоячиларини " маъносиз қаршиликларини тўхтатишга чақирган" деб эълон этди.

*  Россиянинг Миллий мудофаа қўмондонлик маркази раҳбари Михаил Мзенцев  Пасха кечасида православ черковинии ўққа тутиш ва Россия кучларини тинч аҳолини ўлдиришда айблаш учун экстремистик миллатчилардан  70 дан ортиқ гуруҳлар тузилганини эълон қилди.

*  Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеф Боррель Россия Украинада жиноятлар деб атайдиган жазодан қутула олмаслигини таъкидлади.

*  Греция Кемасозлик вазирлиги расмийси, Юнонистон бугун  Россияга қарши санкциялари доирасида Россия танкерини қўлга олганини хабар қилди.

*  Франция иқтисодиёт ва молия вазири  Bruno Lyumyer Россия нефтининг Европага импортини тўхтатиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб масала  эканлигини айтди.

 

Ёрлиқ