Туркияда давлат тўнтаруви билан алоқадор 35 минг нафар қўлга олинган
октябр 23, 2016 19:25 Asia/Tashkent
Туркия адлия вазири мувафақиятсиз давлат тўнтаруви билан алоқадорликда айбланган 35 минг нафарни қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Туркия адлия вазири Бакир Буздоғ сўзлаган нутқида, Анқара давлати ушбу 35 минг нафарни Туркияда 15 чи июль куни юз берган номуваффақ давлат тўнтаруви пардаси ортида турган Ҳизмат ҳаракати раҳбари Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорлари ва у билан алоқадорлик эканликда айбламоқда деб айтди.
Туркия адлия вазири шунингдек, ҳалигача ушбу давлат тўнтарувида қатнашган 3 минг 907 нафар давлат томнидан қидирилмоқда ва 26 нафар ҳозиргача озод этилган деб қўшимча қилди.