Жаҳон банки Украинага етказилган зарарни 60 миллиард долларга баҳолаган
(last modified Fri, 22 Apr 2022 08:50:35 GMT )
апрел 22, 2022 13:50 Asia/Tashkent
  • Жаҳон банки Украинага етказилган зарарни 60 миллиард долларга баҳолаган
    Жаҳон банки Украинага етказилган зарарни 60 миллиард долларга баҳолаган

Жаҳон банки раҳбари Россия ҳарбийлари бостириб кириши натижасида Украина бинолари ва инфратузилмасига етказилган моддий зарарни шу кунгача тахминан 60 миллиард долларга баҳолади.

Реутерс агентлиги таяниб ИРНА хабарига кўра, пайшанба куни Жаҳон банки президенти Девид Малпас шундай деди: Россия ҳарбий босқинидан Украина бинолари ва инфратузилмасига етказилган моддий зарар ҳозиргача қарийб 60 миллиард долларга етди, уруш давом этар экан, бу кўрсаткич ошади.

У Жаҳон банкининг Украинага молиявий ёрдамга бўлган эҳтиёжига бағишланган конференсияда қўшимча қилдики, “кичик” зарар харажатларининг дастлабки ҳисоб-китоби урушнинг Украина учун ўсиб бораётган иқтисодий харажатларини ўз ичига олмайди.

Россия 24 феврал куни НАТОнинг ўз чегарасидаги провокацион ҳаракатларидан сўнг Украинада ҳарбий операция бошлаган эди. Ғарб давлатлари, хусусан, АҚШ Украинадаги кескинликни пасайтириб, можарога барҳам бера олмади, балки Россияга техника ва қурол жўнатиб, босим ўтказиш орқали тартибсизликларни янада кучайтирди.